BITIRUVCHI-2024

Vaqt:2024-07-10
...

Бугун Пешку туман 1-сон касб-ҳунар мактабида битирувчиларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Жорий ўқув йилида касб-ҳунар мактабинининг 6 та мутахассислик бўйича 320 нафар битирувчи ўқиб тугатди. Касб-ҳунар мактабининг 9 нафар битирувчилари имтиёзли диплом олишди, 8 нафар ўқувчилар чет тили сертификатларини қўлга киритиб, олий таълим муассасаларига грант ва тўлов контракт асосида ўқишга кириш имкониятини қўлга киритди. Битирувчилар ўз мутахассилиги ва турдош касблар бўйича иш билан таминландилар.